Prava Test EDU

Буюрувчи белгилар — расмлари ва изоҳлари

Буюрувчи белгилар — Ўзбекистон Республикаси йўл ҳаракати қоидаларидаги белгилар гуруҳларидан бири. Қуйида ҳар бир белгининг рақами, расми ва маъноси берилган.

Белгиларни билиш назарий имтиҳон учун зарур: деярли ҳар бир билетда йўл белгилари бўйича савол бор.

  • 4.1.1 — Ҳаракатланиш тўғрига4.1.1 Ҳаракатланиш тўғрига

    Фақат белгида кўрсатилган йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат берувчи белгилар қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Ҳаракатланиш йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди. Қайси кесишмадан олдин ўрнатилса, таъсири шу кесишмага жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.

  • 4.1.2 — Ҳаракатланиш ўнгга4.1.2 Ҳаракатланиш ўнгга

    Фақат белгида кўрсатилган йўналишда (ўнгга) ҳаракатланишга рухсат этилади. Ҳаракатланиш йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди. Қайси кесишмадан олдин ўрнатилса, таъсири шу кисишмага жорий қилинади.

  • 4.1.3 — Ҳаракатланиш чапга4.1.3 Ҳаракатланиш чапга

    Фақат белгида кўрсатилган йўналишда (чапга ва қайрилишга) ҳаракатланишга рухсат этилади. Ҳаракатланиш йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди. Қайси кесишмадан олдин ўрнатилса, таъсири шу кисишмага жорий қилинади.

  • 4.1.4 — Ҳаракатланиш тўғрига ёки ўнгга4.1.4 Ҳаракатланиш тўғрига ёки ўнгга

    Фақат тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат этилади. Ҳаракатланиш йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди. Қайси кесишмадан олдин ўрнатилса, таъсири шу кисишмага жорий қилинади.

  • 4.1.5 — Ҳаракатланиш тўғрига ёки чапга4.1.5 Ҳаракатланиш тўғрига ёки чапга

    Фақат тўғрига, чапга ва қайрилишга ҳаракатланишга рухсат этилади. Ҳаракатланиш йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди. Қайси кесишмадан олдин ўрнатилса, таъсири шу кисишмага жорий қилинади.

  • 4.1.6 — Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга4.1.6 Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга

    Фақат ўнгга, чапга ва қайрилишга ҳаракатланишга рухсат этилади. Ҳаракатланиш йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди. Қайси кесишмадан олдин ўрнатилса, таъсири шу кисишмага жорий қилинади.

  • 4.2.1 — Тўсиқни ўнгдан айланиб ўтиш4.2.1 Тўсиқни ўнгдан айланиб ўтиш

    Йўлдаги тўсиқни фақат кўрсаткич кўрсатган томондан (ўнгдан) айланиб ўтишга рухсат этилишини билдиради.

  • 4.2.2 — Тўсиқни чапдан айланиб ўтиш4.2.2 Тўсиқни чапдан айланиб ўтиш

    Йўлдаги тўсиқни фақат кўрсаткич кўрсатган томондан (чапдан) айланиб ўтишга рухсат этилишини билдиради.

  • 4.2.3 — Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан айланиб ўтиш4.2.3 Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан айланиб ўтиш

    Йўлдаги тўсиқни ҳар икки томондан ҳам айланиб ўтишга рухсат этилишини билдиради.

  • 4.3 — Айланма ҳаракатланиш4.3 Айланма ҳаракатланиш

    Кўрсаткичлар йўналишларида айланма ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради.

  • 4.4 — Енгил автомобиллар ҳаракати4.4 Енгил автомобиллар ҳаракати

    Енгил автомобиллар, автобус, мотоцикллар, белгиланган йўналишли транспорт воситалари ва рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракатланишига рухсат этилишини билдиради. Белгининг таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчи фуқароларга тегишли, уларга ва корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига бу белги татбиқ этилмайди.

  • 4.5 — Велосипед йўлкаси4.5 Велосипед йўлкаси

    Фақат велосипед ва мопедларда ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради. Тротуар ёки пиёдалар йўлкаси бўлмаса, велосипед йўлкасидан пиёдалар ҳам юришлари мумкин.

  • 4.6 — Пиёдалар йўлкаси4.6 Пиёдалар йўлкаси

    Фақат пиёдалар юришига рухсат этилади.

  • 4.6.1 — Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлак4.6.1 Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлак

    Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликда ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлак.

  • 4.6.2 — Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлакнинг охири4.6.2 Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлакнинг охири

    Пиёдалар ва велосипедчилар биргаликда ҳаракатланадиган йўлакнинг тугаганлигини билдиради.

  • 4.6.3 — Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак4.6.3 Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак

    1.1, 1.25 ва 1.26 ётиқ йўл чизиғи ёрдамида, конструктив тарзда ёхуд бошқа усулда пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати ажратилган пиёдалар ва велосипедчилар йўлаги.

  • 4.6.4 — Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири4.6.4 Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири

    Ҳаракати алоҳида ажратилган пиёдалар ва велосипедчилар йўлагининг тугаганлигини билдиради.

  • 4.6.5 — Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак4.6.5 Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак

    Пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати тескари томонлама алоҳида ажратилган йўлак.

  • 4.6.6 — Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири4.6.6 Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири

    Йўналиши алмашган алоҳида ташкил этилган пиёдалар ва велосипедчилар йўлагининг тугаганлигини билдиради.

  • 4.7 — Энг кам тезлик4.7 Энг кам тезлик

    Фақат белгида кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради.

  • 4.8 — Энг кам тезлик белгиланган йўлнинг охири4.8 Энг кам тезлик белгиланган йўлнинг охири

    Энг кам тезлик чеклови (4.7 белгиси) тугаганлигини билдиради.

  • 4.9.1 — Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши (тўғрига)4.9.1 Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши (тўғрига)

    "Хавфли юк" таниш белгиси билан жиҳозланган транспорт воситаларининг ҳаракатига йўл белгисида кўрсатилган йўналишда (тўғрига) рухсат берилади.

  • 4.9.2 — Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши (чапга)4.9.2 Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши (чапга)

    "Хавфли юк" таниш белгиси билан жиҳозланган транспорт воситаларининг ҳаракатига йўл белгисида кўрсатилган йўналишда (чапга) рухсат берилади.

  • 4.9.3 — Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши (ўнгга)4.9.3 Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши (ўнгга)

    "Хавфли юк" таниш белгиси билан жиҳозланган транспорт воситаларининг ҳаракатига йўл белгисида кўрсатилган йўналишда (ўнгга) рухсат берилади.

Мобил илова