Prava Test EDU

Тақиқловчи белгилар — расмлари ва изоҳлари

Тақиқловчи белгилар — Ўзбекистон Республикаси йўл ҳаракати қоидаларидаги белгилар гуруҳларидан бири. Қуйида ҳар бир белгининг рақами, расми ва маъноси берилган.

Белгиларни билиш назарий имтиҳон учун зарур: деярли ҳар бир билетда йўл белгилари бўйича савол бор.

  • 3.1 — Кириш тақиқланган3.1 Кириш тақиқланган

    Барча транспорт воситаларининг кириши тақиқланишини билдиради.

  • 3.2 — Ҳаракатланиш тақиқланган3.2 Ҳаракатланиш тақиқланган

    Барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.

  • 3.3 — Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган3.3 Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган

    Барча турдаги механик транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди.

  • 3.4 — Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган3.4 Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган

    Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки рухсат этилган тўлиқ вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар ускуналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади. 3.4. йўл белгиси бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.

  • 3.5 — Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган3.5 Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган

    Мотоцикллар, скутерлар ва шунга ўхшаш механик транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди.

  • 3.6 — Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган3.6 Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган

    Тракторлар ва ўзиюрар ускуналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади.

  • 3.7 — Тиркама билан ҳаракатланиши тақиқланган3.7 Тиркама билан ҳаракатланиши тақиқланган

    Юк автомобиллари ва тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек, механик транспорт воситаларини шатакка олиш тақиқланади.

  • 3.8 — От-арава ҳаракатланиши тақиқланган3.8 От-арава ҳаракатланиши тақиқланган

    От-арава (чана), отлиқлар, юк ортилган ҳайвонларнинг ҳаракатланиши, шунингдек, чорва (пода) ҳайдаб ўтиш тақиқланади.

  • 3.9 — Велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган3.9 Велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган

    Велосипедда ва мопедда ҳаракатланиш тақиқланади.

  • 3.10 — Пиёданинг ҳаракатланиши тақиқланган3.10 Пиёданинг ҳаракатланиши тақиқланган

    Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган ҳудудни билдиради.

  • 3.11 — Вазн чекланган3.11 Вазн чекланган

    Ҳақиқий умумий вазни белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг, шунингдек, транспорт воситалари таркибларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

  • 3.12 — Ўққа тушадиган оғирлик чекланган3.12 Ўққа тушадиган оғирлик чекланган

    Ҳар қандай ўқига тушадиган ҳақиқий оғирлик белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

  • 3.13 — Чекланган баландлик3.13 Чекланган баландлик

    Габарит баландлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

  • 3.14 — Чекланган кенглик3.14 Чекланган кенглик

    Габарит кенглиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

  • 3.15 — Чекланган узунлик3.15 Чекланган узунлик

    Габарит узунлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситалари (транспорт воситалари таркиблари)нинг ҳаракатланиши тақиқланади.

  • 3.16 — Энг кам оралиқ3.16 Энг кам оралиқ

    Белгида кўрсатилганидан кам бўйлама оралиқ масофада ҳаракатланиш тақиқланади.

  • 3.17.1 — Божхона3.17.1 Божхона

    Божхона (назорат пункти) олдида тўхтамасдан ўтиб кетиш тақиқланади.

  • 3.17.2 — Хавф-хатар3.17.2 Хавф-хатар

    Йўл-транспорт ҳодисаси, авария, ёнғин ёки бошқа хавф-хатар вазиятлар туфайли, истисносиз, барча транспорт воситаларининг бундан кейин ҳаракатланиши тақиқланади.

  • 3.17.3 — Назорат жойи3.17.3 Назорат жойи

    Транспорт воситаларининг текшириб ўтказилиши мажбурий бўлган вақтинчалик ёки доимий назорат пунктларида ўрнатилади. Ушбу йўл белгиси 2.5 йўл белгиси билан бирга ўрнатилиши мумкин.

  • 3.18.1 — Ўнгга бурилиш тақиқланган3.18.1 Ўнгга бурилиш тақиқланган

    Чорраҳада ёки қатнов қисмлари кесишмасида ўнгга бурилишни тақиқлайди.

  • 3.18.2 — Чапга бурилиш тақиқланган3.18.2 Чапга бурилиш тақиқланган

    Чорраҳада ёки қатнов қисмлари кесишмасида чапга бурилишни тақиқлайди.

  • 3.19 — Қайрилиш тақиқланган3.19 Қайрилиш тақиқланган

    Транспорт воситаларининг орқага қайрилишини тақиқлайди.

  • 3.20 — Қувиб ўтиш тақиқланган3.20 Қувиб ўтиш тақиқланган

    Соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради.

  • 3.21 — Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири3.21 Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири

    3.20 белгисининг амал қилиш ҳудуди тугаганлигини билдиради.

  • 3.22 — Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган3.22 Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган

    Тоўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно).

  • 3.23 — Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири3.23 Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири

    3.22 белгисининг амал қилиш ҳудуди тугаганлигини билдиради.

  • 3.24 — Юқори тезлик чекланган3.24 Юқори тезлик чекланган

    Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/с) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради.

  • 3.25 — Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири3.25 Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири

    3.24 белгисининг амал қилиш ҳудуди тугаганлигини билдиради.

  • 3.26 — Товуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган3.26 Товуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган

    Йўл транспорт ҳодисасининг олдини олиш ҳолларидан бошқа вазиятларда товуш мосламасидан фойдаланиш тақиқланади.

  • 3.27 — Тўхташ тақиқланган3.27 Тўхташ тақиқланган

    Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).

  • 3.28 — Тўхтаб туриш тақиқланган3.28 Тўхтаб туриш тақиқланган

    Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).

  • 3.29 — Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланган3.29 Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланган

    (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).

  • 3.30 — Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган3.30 Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган

    (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).

  • 3.31 — Барча чекловларнинг охири3.31 Барча чекловларнинг охири

    3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган ҳудудларнинг охири.

  • 3.32 — Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган3.32 Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган

    Хавфли юк ташиш белгиси билан белгиланган транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди.

  • 3.33 — Портовчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган3.33 Портовчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган

    Портовчи ва тез алангаланувчи юкларни ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракати тақиқланади.

Мобил илова